24.12.2022
ТАЪЛИМ МУАССАССИ ТАЛАБАЛАРИ ҚИШКИ ТАЪТИЛГА ЙЎЛ ОЛИШДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг жорий ўқув йилидаги қишки таътили 26 декабрьдан 9 январьгача этиб белгиланди.
Шу муносабат билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига қишки таътил даврини мазмунли ўтказишлари учун керакли тавсиялар бериш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида барча педагог-ўқитувчилар ҳамда таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.
Ушбу суҳбатда муассаса директори Шукурилло Умаров талабаларга қишки таътилни оила даврасида мазмунли ўтказиш, китоб мутолаа қилиш каби тавсиялар бериб ўтди.
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar