01.02.2023

ҒИЙБАТ ЕНГ КАТТА ГУНОҲИ КАБИРАЛАРДАНДИР.

Инсон инсон бўлди  қадрли бўлди. Қадрлини қадрлаш лозим бўлади. Ўзини қадрли бўлишини хоҳлаган кимса бошқаларни ҳам қадрлаши лозим. Сенга қандай муносабат қилишларини истамасанг, сен ҳам бошқаларга шу муносабатни қилма. Мусулмон инсон мусулмон биродарини ғийбат қилиш гуноҳи кабиралардандир. Аллоҳ таоло ғийбатнинг ҳақиқий моҳиятини Қуръони каримда баён этиб, инсонларга шундай марҳамат қилади:

«...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Ҳужурот сураси,12-оят). 

Ғийбатнинг ҳаромлигини, ғийбат гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон экани ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: Аллоҳ таоло Ғийбатни шундай қабиҳ ҳолатга қиёсламоқда бу эса виждони бор, ақли соғлом ва иймонли ҳар қандай кишининг қалбини ларзага келтиради. Энди бир ўйлаб кўрайлик бир биродаримизни ғийбат қилдик аслида ғийбат қилинганда икки ҳақ паймол бўлади: 

1. Аллох таолонинг ҳаққи.

2. Банданинг ҳаққи. Банданинг ҳаққи у рози бўлишига боғлиқ. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба ва тазарру қилишимизга боғлиқ; қайта ғийбат қилмаслик ниятида тавба қилсак, Аллоҳ таоло ғофурур роҳийм сифатига эга бўлган буюк зот иншааллоҳ тавбаларимизни  кабул килади. Ғийбатни ҳалол деб ғийбат қилувчи кофир бўлади. У шаҳодат калималарини айтиб иймонини янгилаши лозим. Ғийбат гуноҳидан (киши ҳакидан) қутулишнинг йўли ғийбат килинган кимса билан розилашмоқдир. Бунинг иложи бўлмаса, унга ҳам, ўзига ҳам  Оламлар робби Аллоҳ таолодан афв-мағфират сўраши лозим бўлади.

  Расулуллох (с.а.в.) Жанобимиз илтифот қилдилар: "Бир банда Аллоҳ таолони хушнуд этувчи калималардан бир калимани ўзи бепарво бўлиб, билмасдан айтса ҳам шу сабабли Аллоҳ уни даражасини бир неча поғона юксалтиради. Бир банда Аллоҳ таолони ғазаблантирувчи калималардан бир калимани бепарволик билан айтса ҳам шу сабабли уни жаҳаннамга киргизади” (Бухорий, "Риқоқ”, 23).

Тилнинг фазилати олий нарсаларга восита бўлганидир. Воситанинг қиймати етишган нарсага боғлиқ. Аллоҳ таолонинг розилиги дунёю охиратдан ҳам қийматлидир.

Тил Аллоҳ таолонинг розилигини топиш воситаси бўлганидан афзал ҳисобланади. Тил бу мақомни ташлаб, агар бошқаларга зарар етказса “копоғон ит”га айланади.

Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларни хато камчиликларимизни ўзининг рахмон сифати билан кечирсин гунохларимизни авф этсин. Мyстақил юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. 

 

Бобораҳматов Абдулбосит – Имом Термизий ўрта 

махсус ислом таълим муассаси 3-босқич талабаси.

Izoh qoldirish

Izohlar