Мумтоз адабиётимизнинг намоёндаси Улуғ шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорини имзолаган эди.
Қарорга кўра Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, Ўзбек миллий маданий марказлари, ватандошлар жамиятларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга бағишланган маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш каби вазифалар қайд этилган.
Шу муносабат билан бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда талим муассасаси директори Ш.Умаров, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Каромиддин Жамаҳматов, Термиз давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Муҳаммад Ҳумоюн Надим, таълим муассасаси устоз ва ва талабалари иштирок этдилар.
Ушбу тадбирни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Ш.Умаров кириш сўз билан очиб берди.
Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Каромиддин Жамаҳматов сўзга чиқиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой илмий ижоди, маънавий меърослари билан таништириш, асарларини мутолаа қилишга ундаш бугунги куннинг муҳим жараёни ҳисобланишини таъкидлади.
Шунингдек, Термиз давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Муҳаммад Ҳумоюн Надим Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва Афғонистондаги илмий изланишлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тадбир давомида таълим муассасаси талабалари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган ўз саҳна чиқишларини тадбир иштирокчиларга тақдим этишди.
Тадбир сўнгида Термиз давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Муҳаммад Ҳумоюн Надим томонидан суратга олинган шоирнинг серқирра ижодини ўзида қамраб олган видеоролик тадбир иштирокчилари эътиборига тақдим қилинди. Видеоролик барча талабаларнинг шоир ҳақидаги билимларини бойитди ва қизиқишларини яна бир карра ошишига сабабчи бўлди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди билан яна бир бор яқиндан танишишлари учун хизмат қилди.
Имом термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar