03.03.2023

КИТОБ БИЛИМЛАР ҲАЗИНАСИ

Аллоҳ таоло талаба ёки моддий ёрдамга муҳтож олимнинг иқтисодий кафил-ҳомийси бўлишни насиб этган ёки унинг китобларини олиб бераётган бўлса, унга ҳам талабанинг савобидек, ажр-мукофот берилади, дея умид қилинади.
Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхшиликка далолат қилувчи-ундовчи ўша яхшиликни қилувчи каби ажр олур”, – деганлар (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ривоятда У зот: “Кимки одамларни ҳидоят-тўғри йўлга чақирса, унга чақириғига эргашган кишиларнинг ажрларича ажр-савоб бўлур. Бу, яъни чақирувчига ажр берилиши уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи, билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас ҳисоблаган. Китоб ёшларни она Ватанни севишга, уни ардоқлашга, ҳимоя қилишга, ўз халқига хизмат қилишга ўргатади. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Aйни шунда эзгу мақсадда бугун, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Китоб билимлар хазинаси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасаси директори Ш.Умаров, педагок-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Ушбу тадбирга Навоий вилоятидан келган тадбиркор Раҳматуллаев Фарҳод таълим муассасаси талабаларига китоб тақдим этди, ҳамда кутубхона фондини бойитишга ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу тадбир давомида савол-жавоб асосида фаол бўлган барча талабларга Ҳанафий мазҳаби ва Мотурудий ақидаси йўналишидаги китоблар ҳадя қилди. Шунингдек бу каби тадбирлар бардавом бўлиши таъкидланди.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar