“Жаҳолатга қарши – маърифат” тадбири
Бугунги кунда муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида мутасаддилар томонидан турли тарғибот тадбирлари, учрашувлар ташкил этиляпти.
Жумладан Давлатимиз Раҳбари сўнгги йилларда тобора кучайиб, дунё аҳлини ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм таҳдидлари моҳиятини жаҳолат ва муросасизлик ташкил этишини қайд этиб, бундай ўта хавфли иллатга қарши куч ишлатиш йўли билан эмас, балки бошқа омиллар билан курашиш ва илдизини қирқишга, биринчи навбатда, ёшларнинг онг ва тафаккурини маърифат асосида шакллантириш орқали кучли иммунитет яратиш зарурлигига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайдилар.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" интеллектуал беллашувининг Республика босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан бугун, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" интеллектуал беллашуви ўтказилди. Беллашувда 1-курс талабалари "Термизий издошлари", 2-курс талабали "Маърифат посбонлари", 3-курс талабалари "Янги Ўзбекистонда янги мадраса" шиори остида ҳар-бир курсдан 4 нафардан талабалар иштирок этишди.
Беллашув 4 босқичда бўлиб ўтди.
Биринчи шарт - "Таништирув шарти" бўлиб, унда жамоалар ўз иштирокчилари ҳамда таҳсил олаётган таълим муассасасини қисқача таништирди, жамоа учун тайёрланган логотип ва шиорига таъриф берди.
Иккинчи шарт "Савол-жавоб шарти" мазкур шартда ҳар бир жамоага 1 мавзуга оид иккитадан савол берилди, ўйлаш учун ҳар бир саволга бир дақиқа вақт берилди, саволга жамоада келишган ҳолда бир иштирокчи жавоб берди.
Учинчи шарт "Ижодий ёндашув шарти" мазкур шартда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларга содиқлик тушунчалари, жаҳонда юз бераётган мураккаб геосиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини англаш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари, илм олиш, ишлаш мақсадида хорижий давлатларга чиқиб кетиш оқибатида нохолис кимсаларнинг алдовларига илиниб қолиш, жиноятчилик, экстремизм, терроризм, одам савдоси каби ҳолатларининг зарарли оқибатларини акс эттирувчи ижодий чиқишларни намойиш етди.
Тўртинчи шарт "Сарҳисоб шарти" мазкур шартда ўқув йили бошидан - танлов ўтказиладиган санага уч кун қолгунга қадар бўлган таълим муассасаси талабалари томонидан жаҳолатга қарши маърифат йўналишида интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, даврий нашрларда эълон қилинган мақолалар, чиқишлар, роликлар ва бошқа маълумотларни ўзида акс эттирган видео ролик ёки слайдлар намойиш етилди.
Ушбу беллашувда биринчи ўринни 3-босқич талабалари, иккинчи ўринни 2-босқич талабалари, ва 3-ўринни 1-босқич талабалари эгалладилар.
Тадбир давомида иштирокчилар ўз саҳна чиқишларини ҳам намойиш этишди.
Тадбир якунида таълим муассасаси томонидан ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar