07.03.2023

Аёлларга эҳтиром!!!

Аёл бу – она, аёл бу – опа, аёл бу – сингил, аёл бу – севикли ёр! Аёл бу дунёнинг давомчисидир! Дунё яралиб шунча замонлар ўтдики, биз хали ҳам бу буюк зотни тўлиғича тасвирлай олмаймиз, тасвирлаб беролмаймиз. Сабабики, унинг бардошига тоғлар тиз чўккан, сабридан гуллар унмоқда.
Мустақиллик йилларимиздан буён аёлга нисбатан ҳурмат, эътиборнинг янгича маъно-мазмун билан бойиганлиги ҳаммани қувонтиради. Бугун Ватанимизда аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга. Қайси соҳага қарамайлик, аёллар илғор, аёллар ташаббускор.
Юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топишида уларнинг ҳам мислсиз хизматлари бор, албатта! Халқимизда аёлини эъзозлаган миллатнинг келажаги порлоқ, онасини эъзозлаган фарзанднинг толеи баланд бўлади деган жумла бекорга ишлатилмайди. Бу аёлларга бўлган ҳурмат ва ишонч намунасидир. Негаки, дунёни ақли-ю закоси билан қўлга киритган даҳою, жаҳонгирлар ҳам оқила оналар, гўзал хулқли аёллар бағрида ўсиб камолга етганлар.

Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот марказида кўп йиллардан буён ўзининг самарали меҳнати билан фидойилик кўрсатиб келаётган аёллар таълим муассасаси томонидан мукофотланди.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar