11.03.2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ёшлар ишлари бўйича раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва тадқиқот бўлими ходимлари ташрифи

Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ёшлар ишлари бўйича раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва тадқиқот бўлими ходимлари ташриф буюрдилар. Меҳмонни таълим муассасаси раҳбари Ш.Умаров бошчилигида таълим муассасаси жамоаси самимий кутиб олди.

Ташрифни Имом Термизий  ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида илм даргоҳидан бошладилар. 

Шу муносабат билан ташриф чоғида меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти, ўқув хоналари, кутубхона ва таълим-тарбия жараёнларини олиб боришнинг энг замонавий услублари билан яқиндан танишдилар. Шунигдек, таълим муассасаси фаолияти, у ерда медиа маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнлари билан танишдилар. Таълим муассасасининг ахборот ресурс марказидаги шароитлар ҳамда марказ фондининг замонавий адабиётлар, шу билан бирга мутахассисликка оид дарслик ва қўлланмаларга бой эканлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди. АРМнинг электрон кутубхонасини янада бойитиш ва рақамлаштириш борасида керакли маслаҳат ва таклифлар бериб ўтилди.

Ташриф давомида меҳмонлар талабалар турар жойида талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar