11.03.2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров таълим муассасаси талабалари билан учрашуви

Ташрифдан асосий мақсад Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударрислар ва талабалар билан илмий суҳбат бўлгани учун меҳмонлар мажлислар залига таклиф қилиндилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров иштирокида таълим муассасаси мажлислар залида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Мажлисни таълим муассасаси директори Ш.Умаров ташриф этган меҳмонларни қимматли вақтларини аямай у илмий мажлисни ўтказиб беришга келганларига алоҳида миннадорчилик билдирди ва сўз навбатини меҳмонларга берди.

Уйғун домла Ғофуров мажлисда йиғилганларга илм талаб қилишйўлида чекиладиган машаққатлар, илмга қандай йўллар билан амал қилиниши, илм йўлида юрганларни даражалари ҳақида ва илм ўзаро музокара қилиш ҳамда илмда бардавом бўлиш билан ривож топиши ҳақида батафсил Қуръони карим оятлари, Ҳадиси шарифлардан ҳамда уламоларнинг ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди. Шундан сўнг таълим муассасасида таълим сифати, ўқув дарсликлари турлари, талабаларга янада қулайликлар ташкил этиш бўйича муҳим тавсиялар бердилар, ҳамда талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар экан у ўз фикрини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган исломшунос кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳлади.

Тадбирнинг иккинчи қисми талабалар ва мударрислар томонидан берилган саволлар ва уларга Уйғун домла Ғофуров мазмунли жавоб бериши билан ўтди.
Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан таълим муассасаси фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ўқитувчилар Ҳ.Ниомиддинов, Ж.Мамаюсупов 5 000 000 сўм ва таълим муассасаси 3-курс талабаси Иброҳим Соҳибжон, 2-курс талабаси Абдураҳмонов Усмонжон 3 000 000 сўм, ҳамда таълим муассасаси фарроши Мўминов Зулайҳо меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида 1 500 000 сумлик бир марталик пул маблағлари билан рағбатлантирилди.

Тадбир якунида таълим муассасаси директори келган меҳмонларга яна бир бор таълим муассасага қилган ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди ва бундай учрашувлар давомий бўлишига умид билдирди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғофуров Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим  муассасасида таълим учун яратилган шароит ва таълим сифатини юқори баҳолар экан, таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда у ерда фаолият олиб бораётган устозлар ва ходимларга миннатдорлик билдириб, келгучси фаолиятларига муваффиқият тилади.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar