15.03.2023

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билани ўтказилган тадбир

🏆Жорий йилинг 14-март куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

🎗Тадбирда таълим муассасасининг 1-2-3 босқич талабалари ўртасида футбол, арқон тортиш ва тош кўтариш миллий спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Ушбу бўлиб ўтган мусобақада 1б-гуруҳ талабалари 🥇1-ўринни, 2б-гуруҳ талабалари 🥈2-ўринни, 2а-гуруҳ талабалари эса 🥉3-ўринни эгалладилар. Ютган жамоалар кубок, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar