14.04.2023

"Қуръон мусобақаси"да икки йўналишда, "Ҳифз" ва "Тиловат" йўналишларида ғолиб бўлган талабалар тақдирланди

Таълим муассасасида "Қуръон мусобақаси"да "Хифз" йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган 1 Б-гуруҳ талабаси Ибрагимов Убайдулло 5 млн сўм, 
2-ўринни эгаллаган1 А-гуруҳ талабаси Турсунов Муҳаммад 3 млн сўм, 3-ўринни эгаллаган 2 А-гуруҳ талабаси Абдуғаниев Абдулазиз 2 млн сўм пул мукофати билан тақдирландилар.

"Тиловат" йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаган 3-гуруҳ талабаси Хўшбоқов жаҳонгир 3 млн сўм, 2-ўринни эгаллаган 2 Б-гуруҳ талабаси Абдулҳакимов Исломиддин 2 млн сўм, 3-ўринни эгаллаган 1 Б-гуруҳ талабаси Мирзаев Аслиддин 1 млн сўм пул мукофати билан тақдирландилар.
Тадбир якунида талабалар ҳаққига дуо-и хайрлар қилинди.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar