"Энг яхши китобхон"
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида "Энг яхши китобхон" танловини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида мусобақабўлиб ўтди.
Тадбирга таълим муассасаси директори Ш.Умаров, таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Маънавий-маърифий ишлар бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев, ҳамда таълим муассасанинг 10 нафар талабалари иштирок этди. Тадбирда ҳакамлик ҳайъати етиб Сурхондарё вилояти педагогларни янги методларга ўргатиш миллий маркази тилларни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Сурайё Қодирова, Узун тумани 11-мактаб она тил ва адабиёт ўқитувчиси Ахматов Чори, Шерабод тумани 51 мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Абраева Фотималар келиб адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаб берди.
Мусобақа 3 шартда бўлиб ўтди:
1-шарт. "Тест синови" шарти.
Ушбу шартда иштирокчилар бадиий, илмий-оммабоп асарлар, буюк мутафаккир ва адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та саволдан иборат тест синовидан ўтказилди. Бунда ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилди.
2-шарт. "Бадиий асарлар билимдони" шарти.
Ушбу шартда танлов учун тавсия этилган асарларнинг мазмун-моҳияти, ғояси, мазмуни ва бугунги кундаги аҳамияти иштирокчилар томонидан қисқача гапириб бериш талаб этилди. Иштирокчилар ушбу шарт бўйича тайёрланган билетлардан бирини танлайди ва билетда кўрсатилган асарни қисқача гапириб берди. Тайёргарлик кўриш учун 1 дақиқа, жавоб бериш учун 3-5 дақиқа вақт белгиланди. Гапириб бериш жараёнида иштирокчига Ҳакамлар ҳайъати томонидан асар бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Мазкур шарт 100 балли тизимда баҳоланди
3-шарт. "Тезкор савол-жавоб" шарти.
Мазкур шартда тайёрланган билетлар асосида тавсия этилган адабиётлар бўйича 5 та савол берилди. Саволларга жавоб бериш тартиби тезкор савол-жавоб шаклида бўлиб, ҳар бир саволга ўйлаш учун 5 сония вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл берилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar