ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Ана шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади, изчил ислоҳотларнинг, юртимиз мустақил тараққиёт йўлининг бош йўналиши сифатида ҳамюртларимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ифодасини топди. Зотан бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди.
Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди.
Бу жиҳатдан юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она диёримиз халқимизнинг озодлиги ва истиқлоли, эркин ва фаровон хаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлик, хурмат-эхтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.
Жорий йилнинг 8-май санасида таълим муассасасида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таълим муассасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Тўхтаев, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари доктори (PhD) Ж.Чўматов, таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar