Испания Қироллигида жойлашган “Кардоба” академияси устоз ва талабалари – Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди.
Бугун хориждан 30 га яқин делегация аъзолари жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Сингапур Республикаси, Малайзия, Буюк Британия, Австралия, Миср Араб Республикаларидан ҳадис илми олимлари, “Кардоба” академияси таъсисчиси Муҳаммад Даниел бошчилигидаги меҳмонлар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ҳамда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрди.
Меҳмонларни марказ директори в.в.б. тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон бошчилигида марказ ходимлари кутиб олди.
Дастлаб хорижлик меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.
Ташриф мобайнида “Кардоба” академияси делегацияси билан Марказнинг илмий ходимлари ва Имом Термизий ўрта махсус таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида илмий суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига хорижлик меҳмонлар Муҳаммад Даниел ва Абдулвоҳид Маликлардан жавоблар олишди.
Тадбир якунида меҳмонларга Марказда нашр қилинган Сунани Термизий шарҳи ва Буюк Термизийлар китоблардан эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Тадбирдан сўнг меҳмонлар таълим муассасаси талабаларининг дарс машғулотлари билан танишди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar