ОГОҲЛИК ВА ҲУШЁРЛИК ДАВР ТАЛАБИ
Бефарқлик, лоқайдлик, эътиборсизлик мусулмон кишига ёт тушунчадир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бундай марҳамат қиладилар: “Мусулмонлар бир жасад кабидир, агар унинг бир аъзоси касал бўлса, қолганларини иситма олади”. Бу ҳадисда бир жамиятда яшаётган мўмин-мусулмонлар гўё бир тан-у бир жон экани, шу жамиятдаги муаммо унинг ҳар бир аъзосига алоқадор эканлиги айтилмоқда.
Бугун 7 июнь куни таълим муассасасининг мажлислар залида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларини ҳаёт суръати беқиёс даражада тезлашган шундай замонда ҳар лаҳзада сергак туришларини уқтириш мақсадида “Огоҳлик ва ҳушёрлик давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилояти диншунослик экспертизаси бўйича етакчи мутахассиси Умар Бўронов атрофлича нутқ сўзлади.
У.Бўронов ўз нутқида ҳар лаҳзада ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш бизнинг фуқаролик бурчимиз бўлиши билан бирга, мусулмон сифатидаги диний масъулиятимиз, ҳар биримизнинг елкамиздаги вазифамиз эканлигини, шунинг учун доимо ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга хушёрлик ва огоҳлик кўзи билан боқиб, жамият олдидаги омонатимизни адо этиб боришимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.
Суҳбат якунида эса таълим муассасаси талабалари бу борада ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar