12.09.2023

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИГА "ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ" ТАНИШТИРИЛДИ

Бугун "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг “Одоб-ахлоқ қоидалари”ни таништириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. 
 

Тадбирга таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, муассаса юристи С.Қурбонов ҳамда таълим муассаса ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар. 
 

Тадбир давомида таълим муассасида мобил телефондан фойдаланишда ўкитувчи ва ўкувчилар эътибор каратиш лозим бўлган жихатлар, уларнинг қандай харакатларни амалга ошириш одоб-ахлоқ қоидаларига мослиги, шунингдек, ўкувчи ва ўкитувчиларнинг муассасадаги дарс жараёни, танаффус ва тадбирларларда ўзларини қандай тутишлари лозимлиги ҳақида устозлар томонидан керакли кўрсатмалар бериб ўтилди.
 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar