ҲАДИС ИЛМИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ (1-қисм)
“Ҳадис” араб тилида гап – сўз маъносини билдиради. Демак, ҳадис деганда Пайғамбар (с.а.в)нинг айтган гап сўзлари кўзда тутилади ва тушунилади. Ҳадис илми билан шуғулланувчи олимни муҳаддис деймиз.
Муҳаддислар: асосан, ҳадисни Пайғамбар (с.а.в)дан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимдардир. Муҳаддисларнинг, хусусан кейинги олимларнинг фикрича, “ҳадис” ва “суннат” бир маънодаги икки сўздир. Ҳадис ёки суннат Пайғамбар (с.а.в)нинг сўзлари, феъл атворлари ёки бирор тақрирлари бирор масаладаги розиликлари ёхуд бирор сифатларининг ифодасидир, яъни шаръий ҳукмларидир. Аммо бу икки лафзниниг тарихи ва луғавий асосларига диққат қилинса, қўлланиши борасидаги луғат ва истилоҳ жиҳатидан нозик фарқлари борлиги кўзга ташланади. Энди Ҳадис ва Суннатни озгина фарқларини келтириб ўтсак.
Ҳадис – сўзлашув ва хабар бериш маъносида келган нақлнинг номидир. Кейин Пайғамбар (с.а.в)нинг сўзлари ёки феъллари ёхуд тақрирлари бирор масаладаги тўхтамлари ҳадис дейилган айрим олимлар, “ҳадис” тушунчасида “янгилик”деган маъно бор деб, бу сўзни “қадим” деганда Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони каримни, “ҳадис” деганда эса Пайғамбар (с.а.в)нинг сўзларини назарда тутилган. Шу сабабдан уламоларнинг кўпчилиги Аллоҳ таолонинг каломини ҳадис деб аташдан сақланганлар.
“Суннат” эса – асли эътибори билан “ҳадис” лафзига баробар эмас. Пайғамбар (с.а.в) келтирган диний йўл “суннат” деб аталар эди. Чунки “суннат”нинг луғавий маъноси “йўл” деганидир. Бу жиҳатдан, “ҳадис” Пайғамбар (с.а.в)нинг сўзлари ва феълларини ифода этса, “суннат” эса фақатгина у зотнинг феълларига хосдир. Бу икки лафз –тушунча орасидаги ана шу фарқ туфайли баъзан муҳаддислар: “Бу ҳадис қиёсга, суннатга ва ижмоъга зиддир ёки “ҳадисда имомдир, суннатда имомдир, ҳадис ва суннатда имомдир” каби ибораларни қўллашган. Бу икки сўз орасидаги ўзига ҳосликни ана шундай ифода ва иборалар мазмунидан англаймиз. “ҳадис” “яъни баён қилиш ёки сўзлаб бериш дегани, “хабар” маъносида келади. Шунга кўра “хабар” лафзи маъно жиҳатдан “ҳадис” лафзига “суннат” сўзидан кўра яқинроқ. Чунки Пайғамбар (с.а.в)нинг ҳадислари Расули акрамга оид бўлган хабардан иборат. Аммо тарих ва шунга ўхшаш илмлар билан шуғулланадиган олимлар “ихборий” (яъни хабар қилувчилар) деб номланган, суннат билан шуғулланадиган олимлар эса “муҳаддис” деб аталган ва шу боис тарихчиларнинг ривоятлари “хабар” деб муҳаддисларнинг ривоятлари эса “ҳадис” деб ном олган. Иккала сўз орасида умумий – хусусий ва мутлоқ жиҳатларбор. Яъни, ҳар қандай ҳадис хабардир, лекин ҳар қандай хабар ҳадис эмас. Вахоланки, “ҳадис” ва “хабар” лафзлари маънодан, деган фикрга эга бўлган муҳаддислар, бу икки сўзнинг луғавий жиҳатдан бир хил маънода эканлигининг энг аввало ушбу томонини мулоҳаза этишади. Ровийлар Пайғамбар (с.а.в)га оид ҳадисларни ривоят қилиш билангина чекланиб қолмайдилар, айни вақтда мавқуф ва мақтуъ тарзидаги ҳадисларни ҳам ривоят қилишади. У ҳолда фақатгина Расули акрам (с.а.в)нинг эмас, балки саҳобаларнинг ва тобиъйиннинг сўзларини ҳам ривоят этишадики, ривоят икки ўринда ҳам хабардир. Хуллас, ҳадисни “хабар” деб хабарни “ҳадис” дейишни зарари йўқ. “Суннат” сўзи эса, араб тилида “тариқат-маънавий йўл” маъносини англатади. Фалончининг суннати дегани унинг ҳаёти йўли деганидир. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар (с.а.в)нинг суннатлари, деганда тариқатлари йўлларини тушунамиз.
Суннат муҳаддислар истилоҳида, қуйидагича таълиф қилинади. “Пайғамбар (с.а.в)дан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий(тана тузилиши) ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар “Суннат” дейилади. Ушбу таъриф Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан асар бўлиб қолган ва ишончли манбалар орқали ривоят қилинган бир неча хил нарсани ўз ичига олмоқда ва ўша нарсаларнинг тўплами “Суннат” деб номланишини англатмоқда. Ана ўша таърифда зикри келган нарсаларга биттадан мисог келтирайлик.
- “дейилади - гап”- бунга Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради. Мисол учун,”Албатта ишлар ниятга боғлиқдир деганлар” мана шу муборак гапни эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларга етказганлар. Шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб, муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса илмий йўллар билан текшириб унинг ҳадис эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина китобига киргизган. Буни “қавлий”(гап) суннат.
2. “Иш” деб Пайғамбар (с.а.в)нинг қилган иши амаллари тушинилади. Айтайлик таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж адо этишлари ва бошқа ишлари. Шунга ўхшаш амалларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берганлар. Бундай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимга етиб келган ва Пайғамбар (с.а.в)нинг қилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Буни “амалий (иш) суннат ” дейилади.
3. “Тақрир”- бир нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш- маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъ-қуллашларидан иборат. Биргина мисол: Холид ибн Валид (р.а.) Пайғам-баримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ (с.а.в)га етказадилар. Шундан Расуллулоҳ (с.а.в) Холид ибн Валид (р.а.) нинг қилган ишини мақуллаганлар. Маъқуллаш маъқул, деб айтиш билан ёки инкор қилмай индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади. Буни “тақририй суннат” дейилади.
4. “Ҳалқий” деб тана тузилишидаги сифатларгат айтилади. Пайғамбар (с.а.в)ни кўрган кишилар У зотнинг бўй-бастлари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқа аъзоларини батафсил васф қилиб берганлар. Бу маълумот-лар ҳам ривоят бўлиб муҳаддисларга, улар орқали ислом умматига етиб келган. Масалан Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳамадия” асарлари айнан шу масалага бағишланган алоҳида китобдир. Барча муҳадисларимиз ҳам алоҳида китоб таълиф қилмасаларда, шу маънодаги ҳадиси шарифлардан ўзларига етганларини ривоят қилиб қолдирганлар.
Доутов Саидбурхон – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar