
НАЖМИДДИН КУБРО
Улуғ шайх, кубровийя тариқатининг асосчиси Нажимиддин Кубро таҳаллуси билан машҳур, асил исмлари Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад бўлган.
Нажимиддин Кубро ҳазратлари ҳижрий 540-йил (мил 1145-йил)да Хива шаҳрида таваллуд топганлар. Ёшлигидан илимга қизиқувчан, қобилятли бўлганлар. Нажимиддин Кубро ҳазратлари 20 ёшлариданоқ илмни чуқур эгаллаш мақсадида илм сафарига чиқиб, Нишопур, Балҳ, Марв, Ҳирот, Боғдод, Макка, Мадина каби шахарларни айланган. Сафарлари давомида, ҳадис, фиқҳ, тафсир ва тасаввуф илимларини эгаллаганлар. Тасаввуф илмини Шерозда Рузибихон Боқли, Нажимиддин Исфароний каби устозлардан ўзлаштирганлар. Сафардан Хоразмга қайтишлари 1190-йилларга тўғри келади. Қайтганларидан сўнг инсонларга руҳи тарбия бериш ва тасаввуф илмини тарқатишга ҳизмат қилдилар.
Ҳикматли сўзлари:
“Одамлар кўрдирлар, фақат Аллоҳ уларнинг кўзидан ғафлат пардасини олиб ташлаганларгина кўра олади. Улар орқасини ўгираётган нарса аслида уларнинг ичида яширингандир. Уларнинг зоҳири зулматда, ботини эса ҳақиқатга тўла. Агар бирор нарса кўрмасанг, демак бу, сенинг ботинингда зулмат борлигидандир. Агар мавжудлигингни хоҳламасанг, уни инкор этишга ҳаракат қил. Бу эса, нафс ва шайтон билан курашиш орқали бўлади.”
Китоблари:
“Ал-Усул ал-Ашара”(ўн асос), “Ат-Тавилот ан-нажмийя”(Қуръони Карим тафсири), “ар-Рубаиъат”, “Фавоиҳ ал-Жамол ва Фавотиҳ ал-Жалол” (Жамол ҳушбўйликлари ва Жалолнинг кашфи), “Рисола ат-туруқ”(Тариқат рисоласи) каби асарларни ёзганлар.
Шогиртлари:
Нажимиддин Кубронинг, Нажимиддин Розий, Сайфиддин Боҳарзий, Мажидиддин Боғдодий, Жалолиддин Румийнинг оталари Баҳовиддин Валадларни келтриш мумкин. Нажимиддин Кубро ҳазратлари, ҳижрий 618-йил (мил 1221-йил) Хоразмга мўғуллар бостириб келган вақтда жангда ҳалок бўлдилар ва Хивада жойлашган работига дафн қилиндилар.
Манбалар асосида тайёрланди: Тавилот ан-Нажмийя китоби ва бошқа манбалардан олинди.
Умаралиев Низомиддин – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar