12.04.2025

Алихонтўра Соғуний

Алихонтўра Соғуний — ўзбек диний ва жамоат арбоби, олим ва шоир. У 1885-йил 21-мартда ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Бухоро ва Мадина (Арабистон) мадрасаларида таҳсил олган.Яхши билим олган Алихонтўра улуғ олим ва сиёсий арбоб бўлиб етишди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари билимдони, маърифатпарвар ва тақволи зот эди. Умрининг катта қисмини Шарқий Туркистонда миллий-озодлик ҳаракатини бошқариш ишига сарфлади. Туркистон қайғуси ва миллат дарди билан яшади. У 1976-йил 28-февралда Тошкентда вафот этди ва Шайх Зайниддин бобо қабристонига дафн этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги ўрта мактабга, Чилонзор туманидаги маҳаллага ва Шайхонтоҳур туманидаги кўчага унинг номи берилди.

Китоблари:

Алихонтўра Соғуний кўплаб асарлар муаллифи бўлиб, уларнинг орасида “Тарихи Муҳаммадий”, “Туркистон қайғуси”, “Девони Соғуний”каби асарлар мавжуд. Шунингдек, Аҳмад Донишнинг “Наводир-ул вақое”, Дарвиш Али Чангийнинг “Мусиқа рисоласи”ва “Темур тузуклари” каби асарларни ўзбек тилига таржима қилган. 

Ушбу илмий ва адабий мероси туфайли Алихонтўра Соғуний ўзбек халқининг маънавий ривожига катта ҳисса қўшган.     

Манбалар асосида тайёрланди: Туркистон қайғуси ва бошқа манбалар.

 

Чориёров Абдулҳақ – “Имом Термизий” ўрта махсус ислома таълим муассасаси 2-босқич талабаси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar