03.10.2023

МУЗЕЙГА САЁҲАТ

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 1-курс талабалари билан Термиз шаҳридагиСурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га саёҳат уюштирилди.

Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи — маданий маърифий муассаса. Термиз шаҳрида 1934-йилда (1933-йилда уюштирилган халқ хўжалиги кўргазмаси асосида) ташкил қилинган. Музейда Термиз ва термизий алломалар тарихи, қадимшунослик ва тангашунослик, халқ оғзаки ижоди, этнографияси, халқ, амалий санъати, ўлка табиати, спорти, тасвирий санъат бўлимлари ҳамда 14 минг нусхадан зиёд асарга эга кутубхона бор. Музей фонди 64 мингдан ортиқ (2004). Экспонатлар Сурхондарё вилоятининг энг қадим замонлардан ҳозиргача бўлган тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилади.

2019-йил 29 октябрда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан вилоятда маданият, адабиёт, санъат соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, Воҳа тарихини, санъат асарларини ўзида жамлаб,85 йилдан буён хизмат қилиб келаётган вилоят ўлкашунослик музейига Сурхондарё вилояти тарихива  маданияти давлат музейи номи берилган ҳамда унинг коллекцияларини сақлаш ва ташриф буюрувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган янги муҳташам бинога кўчирилган.

3 қаватдан иборат музей экпозитсияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан ташкил топган. Музей фондида 16 та йўналишда 61 минг 325 та экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3150 та экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради. Музейга ташриф буюрувчи вилоят аҳоли ва вилоятимиз меҳмонлари бу ерда сақланаётган нодир экспонатлардан халқимизнинг минг йиллик анъаналари, қадриятларини ўрганадилар.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar