18.07.2022

ҲОЖИЛАР 17 ИЮЛЬ КУНИ СОАТ 21:20 ДА ТОШКЕНТГА ЕТИБ КЕЛАДИ

Бугун, 17 июль куни соат 21:20 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 9, 10, 11, 12-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

❗️ Кутиб олувчилар диққатига! 
Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги 🕌 “Новза” масжидидан амалга оширилади.

🚌 Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

✅ Эслатиб ўтамиз, эртага 18 июль куни соат 21:20 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Сирдарё вилоятининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!

Манба: Muslim.uz

Izoh qoldirish

Izohlar