ШУКРОНАЛИК БИЛАН ЯШАШ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Термиз шаҳри Қўриқлаш бўлими ходимлари иштирокида, "Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш – ходимларнинг кундалик асосий мезонидир!" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий гвардия Сурхондарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси И.Бобоқулов иштирок этди.
Тадбир давомида маърузачилар Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилиш энг шарафли бурчлиги, бир кунлик тинчлик йўлида қилинган хизматнинг савоби улуғлиги, бу неъматнинг қадрига етиш, ўз касбидан фахрланиш, шукроналик ҳисси билан яшаш олий қадрият эканлиги таъкидладилар. Ходимлар аввалло муомала маданиятига эътибор қаратишлари, белгиланган тартиб қоидалар ва қонунчиликка қатъий риоя этган ҳолда хизматни олиб боришлари, ҳозирги кунда ёшлар ўртасида кенг тарқалган таваккалчиликка асосланган турли хил кўринишдаги ўйинларни ўйнамасликлари, автомашина бошқарганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари лозимлиги таъкидланди. Ходимлар билан мунтазам равишда профилактик тарбиявий суҳбатлар олиб бориш, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш юзасидан масъул офицерларига тегишли вазифалар юклатилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar