21.11.2023

“НОЯБРЬ ОЙИ - АҚОИД ФАН ОЙЛИГИ”

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2– А ва Б босқич талабалари ўртасида "Ноябрь ойи - Ақоид фан ойлиги" муносабати билан "Ақоид илми - илимлар ичида энг афзал илимдур" мавзусида заковат интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев ҳамда таълим муассасанинг ўқитувчиси А.Хамидовлар ҳакам сифатида беллашув иштирокчиларини баҳолаб бордилар.

Беллашувда жамоалар Мотурудийлар ва Ашъарийлар номи остида қатнашдилар. Ушбу жамоаларни таълим муассасаси Ақоид фан ўқитувчиси Пармонов Бобошер домла тайёрлади.

Беллашув натижаларига кўра 2-A гуруҳ талабалари ғалаба қозонди. Тадбир якунида тадбир ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларига таълим муассасаси томонидан совғалар берилди.

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати       

Izoh qoldirish

Izohlar