24.11.2023

“ВАҚФ” ҲАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ТОМОНИДАН “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ЕТИБ КЕЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва таклифи билан мамлакатимизда китобхонликка бўлган қизиқишни янада ошириш, ёшларимизнинг маънавиятини, дунёқарашини шакллантириш, одоб-ахлоқига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Шунга асосан “вақф” ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан 2023 йил 21-ноябр куни буюк аждодларимиз саналмиш Имом Мотурудийнинг шоҳ асари “Таъвилот ал-Қуръон” китобининг ўзбек тилидаги таржимасидан иборат 23-24-25-26-27-28 томлари, Имом Доримийнинг “Сунани Доримий” асарининг ўзбек тилидаги таржима нашри, шунингдек, “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг рубоийлари”, “Ҳожа Баҳауддин Нақшбанд рубоийлари”, Мавлоно Яъқуб Чархийнинг “Рисолаи унсия” (Дўстлик ҳақида рисола) китоби, “Хожагон тариқати ва Хожа Ҳасан Анқадий” китоби, “Муснади Кеший”, “Мир араб мадрасаси (Библиографик фото-албом)”, Абу Жаъфар Варроқ Бухорийнинг “Шамоили Бухорий” китоблари ва “Эътиқоди Косоний”, “Ҳаким Термизий”, “Абу Ҳафс Бухорий” брошюралари каби тафсир, ҳадис ва фиқҳ йўналишларидаги диний-маърифий китобларидан иборат 17 турдаги 137 дона “Маърифат карвони” етиб келди ва беғараз ҳадя сифатида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ фондига тақдим этилди. 

Izoh qoldirish

Izohlar