ИЛМГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», дея марҳамат қилганлар. Бешикдан то қабргача илм эгаллашга интилиш мўмин кишининг ҳаёт тарзи бўлиши керак.
Билим тўғрисида халқимизнинг ҳам жуда кўп мақол ва иборалари мавжуд. Билим олишнинг эрта-кечи бўлмайди, дейди доно халқимиз. “Илм олиш игна билан қудуқ қазиш”, деб бекорга таъкидламайди. Илм чексиз олам, тубсиз қудуқдир. У чек-чегарасиз, уни тўлиқ эгаллашга умрлар етмайди, керагини ўқиш илм соҳибининг маҳоратига, тажрибасига, сабр-тоқатига ва албатта устоз-у муаллимлар кўрсатмаларига боғлиқдир.
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Маънавият соати дарсида "Илмга эришиш йўллари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатни Мир Араб олий мадрасаси амалиётчиси С.Саидакбаров олиб борди.
Тадбирда таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar