05.12.2023

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ 31-ЙИЛЛИГИ

Термиз шаҳрида жойлашган "Санъат саройи" биносида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этилганлигининг 31-йиллиги” муносабати билан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят Прокуратураси, вилоят Адлия бошқармаси, Миллий Гвардия Сурхондарё вилоят бошқармаси, Жанубий Оператив Қўмондонлигининг ҳарбий қисмлари, вилоят маданият бошқармаси, ОАВ, Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари, миллий маданий марказлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳамда ёшлар иштирок этишди. 

Тарғибот тадбирининг киравериш йўлагида "Конституция кўчаси" ташкил этилиб, инсон ҳақ-ҳуқуқларини англатувчи кўргазмалар ва барча соҳаларга хос қонун устуворлигини англатувчи баннерлар билан безатилди. Тадбир аввалида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аброр Раҳматов сўзга чиқиб, тарғибот тадбирининг мазмун ва моҳиятини ташриф буюрганларга тушунтириб ўтди. 

Шундан сўнг, Темиз ҳарбий гарнизон аркестр жамоаси, Ҳарбий қоровул қўшинларининг кўргазмали чиқишлари, Термиз шаҳар 1-сон маданият бўлими ижодкорлари, рус миллий маданий маркази ва вилоят филармониясининг чиқишлари, совғаларга бой викторина савол-жавобларига уланиб кетди. 

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar