ОВҚАТЛАНИШ ОДОБЛАРИ
Исломда инсоннинг фақат гуруҳига эмас балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилади. Инсон жисмига берилган бу аҳамиятни ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом истеъмол қилишни вожибга айланишлиги зарур бўлган миқдордаги таом ва ичимликларни исроф даражасига етказмай тановвул қилиш мубоҳ саналади. Исрофгарчилик билан истеъмол қилинган таом ва шароб жисм учун зарарли ва ҳатарли бўлгани учун таомнинг керагидан ортиқчаси ҳаромдир барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам ислом мўтадилликни тавсия этади. Албатта гап фақат Аллоҳ ҳалол қилган таом ва шароблар ҳақида бормоқда. Нажас таом ёки нажас аралашган таом харом бўлади.
Нажас деганда ифлос нарса тушунилади мисол учун чўчқа гўшти ва ўлимтик каби нарсалар нажас сичқон тушиб қолган суюқ ёғ ҳам нажас аралашгани учун ҳаромга айланади. Пайғамбаримиз с.а.в. бу ҳолатда ёғни тўкиб ташлашга амир қилганлар агар сичқон тушиши билан ёғ ҳаром бўлмаса уни олиб ташлаб тўкиб ташлашга амир қилмас эди.
Мас қилувчи нарсаларнинг ҳаромлиги ҳаммага маълум буни такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ шунингдек заҳар, мишик, маний, тупроқ, тош каби инсонга зарар этказадиган нарсалар ҳам шариатимизда ҳаром қилинган. Ҳайвонлар уч қисмга тақсимланади сув ҳайвонлар, қуруқлик ҳайвонлар, сувда ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар. Сув ҳайвонларнинг барчаси жумҳур уламо наздида ҳалолдир. Ҳанафийликда эса сув ҳайвонларидан фақат балиқ ҳалол дейишган қуруқлик ҳайвонларга келганда улардан ўлиб қолган ва аллоҳнинг номи айтиб сўйилмагани бўлмайди, буларнинг барчаси ҳаромдир.
Қурбонов Аҳлиддин – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izohlar