ОДОБНИНГ АҲАМИЯТИ
Одоб масаласи Исломда ўта мухим ўрин тутади. Чунки Аллох таолога курбат хосил килишда одобнинг ўрни жуда муҳим. Беодоблик барча нарсани, жумладан, амални хам, калбни хам, тилни хам, бошка барча уринишларни ҳам бузади. Одобсиз одам бирор нарсага эришиши, жамиятда яхши ўрин топиши мумкин эмас. Одобсиз киши хатто бошкалар билан алоқаси, муносабатларини хам яхшилай олмайди. Шунинг учун ҳам тасаввуф ахлининг коидаларидан бирида: “Одоб булмагунича, Хак ва халқ билан сайри сулук бўлмас”, дейилган. Шунинг учун хам машойихлар: “Ким нимага эришса, факат одоб билан эришади. Ким нима билан қуласа, факат беодоблик билан қулайди, деганлар. Яхши одоб аслида нафснинг камолотга етгани, унинг интизомлилиги, жиловлангани ва яхшиликда эканининг аломатидир. Аксинча, беодоблик нафснинг хали покланмагани, жиловланмагани ва интизомда эмаслиги аломатидир. Одоб иккига: назарий ва амалий жихатга бўлинади. Одоб олдин назарий жиҳатдан ўрганилади ва кейин унга амал қилинади. Фикр юритиб кўрадиган бўлсак, одобнинг доираси шу даражада кенгки, оддий нарсаларга нисбатан бўлган одобдан бошлаб, то барча нарсаларнинг Роббига нисбатан бўладиган одобгача бор. Исломда одобнинг яхшиликка чақириш маъноси инсонга боғланган барча нарсаларда намоён бўлади, яъни мусулмон инсоннинг ўзи билан боғлик барча нарсага одоб юзасидан муомала килиши йўлга қўйилган. Бу муомалалар жамодот - жонсиз нарсалардан бошланади. Кейин наботот оламига, сўнгра хайвонот оламига ўтади, сўнгра эса инсоният олами, фаришталар олами ва хоказо оламларни қамраб олади. Исломдаги одоблар мусулмон инсоннинг ўз Набийси ва Роббига кўрсатадиган одоби ила тож кияди, камолга етади. Яхшилик Мана шундай кенг доирадаги шарафли одобларга амал килиш аввало кишининг ўзи учун фойдалидир. Мисол учун, чой ичадиган пиёламизни олиб кўрайлик. Киши одобли бўлса, ўша пиёлани авайлаб ишлатади, тоза тутади. Натижада пиёла узоқ вақт унга кўнгилдагидек хизмат қилади. Агар ўша одам пиёлага нисбатан беодоблик килса, унинг лаби учади, кир бўлади, дарз кетади ва охири синади. Мана шу холатни бошқа ҳар бир катта-кичик нарсаларда хам кўриб, мулохаза килишимиз мумкин. Ҳар бир нарсада динимиз кўрсатган одобга амал қилсак, аввало бу дунёмиз учун, асосийси, охиратимиз учун яхшилик касб қилган бўламиз. Демак мусулмон одам учун одобнинг катта кичиги бўлмайди, балки ҳар бир ишнинг одоби, одоб эгаси учун дунё ва охиратда ўзига хос бир ютуқ ва мартабани ҳосил қилишини билиб олдик.
Манбалар асосида тайёрланди: “Ижтимоий одоблар” китоби. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф . “Ҳилол-Нашр”, 2016. (7-8-бет)
Мамаюсупов Жўрахон – Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar