“Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти битирувчи талабалари Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида педагогик амалиёт ўтамоқдалар
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институтидан 7 нафар 4-курс талабалари 2023-2024 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ 2023 йил 16 ноябрдан 27 декабргача бўлган давр оралиғида педагогик амалиёт ўтамоқда.
Тошкент ислом институти устози Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдуқодир домла Пардаев педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида таълим муассасага ташриф буюрди.
Дастлаб, Педагогик амалиёт ўташ учун ТИИдан келган Қамбаров Муҳсинжон Махсутали ўғли, Исроилов Муҳаммадсодиқ Алижон ўғли, Буранов Абулқосим Анвар ўғли ҳамда Шайдуллаев Нурмуҳаммад Тоҳир ўғлининг Қуръони карим, тафсир, фиқҳ ҳамда араби тили (мутолаа) фанларидан дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо бердилар.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar