21.12.2023

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА “МОТУРИДИЙЛИК ЭЪТИҚОДИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ақида – эътиқод масаласи динимизнинг таянч устунлари ҳисобланади. Ибодатларимиз, хайрли амалларимизнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиши айнан эътиқодимизнинг тўғрилигига боғлиқдир. Шу сабабли уламолар ақида илмига жиддий эътибор қаратиб, унинг ҳар бир масаласини шарҳлаб беришга ҳаракат қилганлар.

Маълумки, дунёдаги мусулмонларнинг аксарияти, жумладан Ўрта Осиё мусулмонлари ва бизнинг юртдошлар ҳам Қуръон ва ҳадисдаги ақидавий масалаларни тушунишда Аҳли сунна вал жамоанинг Мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабидамиз.

Фиқҳий мазҳаблар шаклланиб бўлгандан кейин бузғунчи ақидавий фирқалар чиқиб, мусулмонлар оммасининг ақидасига футур етиш хавфи туғилди. Мусулмон уммати учун ана шундай ўта таҳликали бир пайтда тўғри йўлдаги ақидавий мазҳаб бўлишига эҳтиёж туғилди.

Натижада 3-4-ҳижрий асрларда Мотуридия ва Ашъария ақидавий мазҳаблари шаклланди. Ислом олами бир овоздан Имом Мотуридий ва Имом Абулҳасан Ашъарийни Аҳли сунна вал жамоанинг ақида бўйича имомлари деб тан олди.

Жорий йилнинг 20-декабрь санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ТИИ устози “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдуқодир домла Пардаев иштирокида "Мотурудийлик эътиқоди" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси директори М.Жабборов, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar