20.07.2022

“САҲИҲИ ТЕРМИЗИЙ: ТАНЛАНГАН ҲАДИСЛАР” НОМЛИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

Куни кеча узоқ йиллар диний соҳада мазмунли хизмат қилган марҳум шайх Абдулғани домла Абдуллоҳ Абу Исо Термизийнинг шоҳ асари – «Саҳиҳи Термизий»нинг асл нусхасидан танлаб олинган ҳадислар тўплами таржимаси нашрдан чиқди.

📚Китобда матнларни араб ва ўзбек тилида берилиши ўқувчига ҳадисларни янада чуқур ўрганишга имкон яратади.

🔸Китобхонлар ушбу мўътабар таржимадан динимиз арконларига оид ҳадислар ва ўнлаб саҳобалар ва айрим тобеинлар ҳақидаги фойдали маълумотларни олади, иншааллоҳ.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

🤲 Марҳум шайх Абдулғани домла Абдуллоҳнинг руҳларини шод, охиратларини обод айласин!

Манба:Muslim.uz

Izoh qoldirish

Izohlar