31.01.2024

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб ҳозирги давримиздаги энг долзарб мавзуларни ўз ичига олгани билан эътиборлидир. Бинобарин халқимиз мусулмонлари орасида баъзида кузатилиб турадиган турли хил ихтилофлар ва келишмовчиликларга барҳам бериш бугунги кунимизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Тадбирда таълим муассаса Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Хайрулло домла Мардонов сўзга чиқдилар ва мазкур китобдаги ақида ва фиқҳга оид масалалар оят ва ҳадис асосида кенг ёритилганини ҳамда унда кўтарилган муаммолар воқеликда рўй бериб турган жонли мавзулар эканини айтиб ўтдилар.

       

 

  Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar