Таълим муассасада Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги" муносабати билан тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда таълим муассасаси Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Термиз муҳандислик технологиялари инситути ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Н.Худаёрова, Термиз Давлат университети Юридик факуктети Фуқоролик жамияти кафедраси ўқитувчилари, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ш.Давлатова, А.Хўжаназаров, Ў.Жўраева, Таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбирга сўзга чиқганлар буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг бой илмий ижоди, маънавий маҳзанлари билан таништириш, асарларини мутолаа қилишга ундаш бугунги куннинг муҳим жараёни ҳисобланишини таъкидлади.
Тадбирда давомида таълим муассасаси 4-босқич талабаси Хўшбоқов Жаҳонгир ҳамда 3-босқич талабаси Имомқулов Ҳикматуллоҳлар Алишер Навоийнинг байтларидан, ғазалларидан мисоллар келтириб ўтди.
Тадбир сўнгида меҳмонларга таълим муассаса томонидан эсдалик совғалар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar