Буюк шоир Алишер Навоий таваллуди муносабати билан таълим муассасасида бадиий китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.
Шоир туғилган қутлуғ 9 февраль санасини ҳар йили адабиёт ва маърифат байрами сифатида юксак даражада нишонлаш анъанаси қарор топди. Шу муносабат билан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази ва Термиз шаҳрида жойлашган бадиий китоб дўконлари билан ҳамкорликда таълим муассасада китоб кўргазмаси ташкил қилинди.
Кўргазмада юзга яқин бадиий, илмий, тарихий, диний-маърифий китоблар хусусан, “Лисонут тайр”, “Навоий”, “Хамса”, “Қиёмат”, “Чол ва денгиз”, “Фозил одамлар шарҳи” каби китоблар намойиш қилинди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar