13.02.2024

Соҳа раҳбарлари "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар

Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Д.Рахимовлар ташриф буюрди ва талабалар билан учрашдилар.

Соҳа раҳбарлари мадраса фаолияти, ўқув жараёнлари, устоз ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини кўтариш, диний таълимда анъанавий ва замонавий педагогик технологияларни қўлланилишига доир ўз таклифларини билдиришди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar