13.02.2024

СОҲА РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, ЎМИ Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Д.Рахимовлар билан таълим муассасаси мажлислар залида муассаса педагог-ўқитувчи ва талабалари биан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор М.Муҳаммадсиддиқов, сўзга чиқиб, дунё ҳамжамиятида бўлаётган ҳодисалар ва уларнинг динимиз ва ватанимиз ривожига салбий таъсири, ва уларга қарши туришда соф ақидамиз Мотрудийлик ва “Аҳли сунна вал жамоа” Фиқҳий ва Ақидавий йўналишларининг аҳамияти ҳақида талабаларга тушинтириб ўтдилар.

ЎМИ Молиявий назорат ва таҳлил бўлими мудири И.Зуҳриддинов, республикамизда олиб борилаётган диний соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўз олиб, талабалардан талаб қилинадиган динимиз софлиги ватанимиз истиқболи йўлида ёт ғояларга қарши туриб бера оладиган кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг илмий савиясини кўтариш, ва уларнинг муаммо ва таклифларини бартараф қилиш борасида ўз фикрларини билдиришди. Шу билан бирга масъуллар томонидан устоз ва талабаларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar