16.03.2024

“Спорт – 2024”

Жорий йилнинг 9-март санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Спорт-2024” футбол мусобақаси ўтказилди. 

Мусобақада 6 та жамоалар иштирок этди.

Фудбол турнири якуний натижаларига кўра:

1 - ўринни: 1 - гуруҳ талабалари,

2 - ўринни: 2 – А гуруҳ талабалари,

3 - ўринни: 2 – Б гуруҳ талабалари эгалладилар.

Ғолиб бўлган жамоалар таълим муассаса томонидан фахрий ёрлиқ, медаллар, турнир кубоги ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Бу каби спорт мусобақалари таълим муассасада мунтазам ўтказиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бундай мусобақаларни ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жисмонан бақувват ва маънан етук шахслар жамиятини барпо этишга хизмат қилади.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar