02.04.2024

Билим юртига Имом Бухорий қаламига мансуб “Саҳиҳи Бухорий” асари таржима ва шарҳи ҳадя қилинди.

Имом Термизий ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс марказига “Вақф”хайрия жамоат фонди томонидан талабалар фойдаланишлари учун Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан нашрга тайёрланган 4 жилддан иборат “Саҳиҳи Бухорий” асарининг 40 нусха таржимаси ва шарҳи тақдим этилди. 

 

Маълумот: Ушбу китобда ислом оламида “Ҳадис илмида мўминлар амири”, “Имомуд дунё” (“Дунё имоми”) каби юксак ва шарафли номларга сазовор бўлган буюк ватандошимиз, муҳаддислар султони - Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг шоҳ асари, Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи мўтабар манба – “Саҳиҳи Бухорий” (Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ)нинг ўзбек тилига қилинган таржимаси келтирилган.

Таълим муассасаси АРМ бўлими

Izoh qoldirish

Izohlar