10.05.2024

Жаҳолатга қарши маърифат

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги, Жанубий махсус ҳарбий округи 54831-ҳарбий қисмида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Давра суҳбатида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Музаффар Жабборов "Тинчлик қадри" мавзусида маъруза қилиб берди.

Тадбирда 400 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, террорисм, экстремизм, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларда сўз юритилди. Тадбир давомида "Тинчлик қадри" мавзосидаги видеоролик намойиш этилди.

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar