13.05.2024

Жаҳолатга_қарши_маърифат

 Термиз тумани 16 - мактаб 10,11-синф ўкувчилари, "Қуёшли юрт" МФЙ ахолиси ва у ерда жойлашган  хусусий дуконларда “Жаҳолатга қарши-маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори М.Жабборов томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида қатнашчиларга “Тинчлик қадри” номли видеофилм намойиш этилди.

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar