13.05.2024

Қуръон мусобақаси 2024

Жорий йилнинг 7 май санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Хайрулло домла Мардонов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. 

Таълим муассасаси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мусобақа шартлари билан таништирди.

Тадбирга бошқариб турган ҳакамлар ҳайъати:

Зафар қори Маҳмудов;

Имомиддин қори Бобоқулов;

Исҳоқали қори Салоҳиддинов;

Олим қори Ғаниев.

Тадбирга 3-курс талабаси Абдулаҳатов Илёсбек бошловчилик қилди.

Мусобақада якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: Абдулҳакимов Исломиддин, 3-курс талабаси;

2-ўрин: Абдуғаниев Абдулазиз, 3-курс талабаси;

3-ўрин: Муҳаммадамин қори Нажмиддинов, 1-курс талабаси. 

Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига таълим муассаса томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar