09.08.2022

Абитуриентларга "Имтиҳонга кириш рухсатномаси" берилмоқда

2022-2023 ўқув йили кундузги таълим йўналиши бўйича Тошкент ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентларга "Имтиҳонга кириш рухсатномаси" 2022 йил 28 июлдан 6 августга қадар институт қабул ҳайъати томонидан тарқатилмоқда. Бу ҳақда oliymahad.uz хабар бермоқда.

▫️Абитуриентлар "Имтиҳонга кириш рухсатномаси"ни олиш учун Тошкент ислом институтига келиб, қабул ҳайъати томонидан берилган тилхат ва паспорт (ID карта) аслини кўрсатган ҳолда олишлари мумкин.

▫️Абитуриентлар паспорт (ID карта) асли ва "Имтиҳонга кириш рухсатномаси" билан имтиҳонларга киритилади.

▫️"Имтиҳонга кириш рухсатномаси"ни бериш вақти:

Соат: 9:00 - 17:00;
Тушлик: 12:30 - 14:00.

▫️"Имтиҳонга кириш рухсатномаси"ни бериш 2022 йил 6 август соат 12:30да тўхтатилади.

📞 Мурожаат учун телефон:
(71) 240-03-58, (99) 004-55-51

📍Тошкент ислом институти манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
(https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)
Манба: Muslim.uz

Izoh qoldirish

Izohlar