14.05.2024

Жаҳолатга қарши маърифат

Бугун, Термиз шаҳрининг 7-сонли мактабида “Жаҳолатга қарши-маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

Тадбирда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари,  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) К.Жамаҳматов томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирди. Мазкур тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-босқич талабалари ҳам иштирок этди.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш масалалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. 

Тадбир якунида қатнашчиларга “Тинчлик қадри” номли видеофилм намойиш этилди.

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar