16.05.2024
Бахтли оила — саодат калити” мавзусида тадбир
Термиз давлат университетида 15-май — Халқаро оила куни муносабати билан “Бахтли оила — саодат калити” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев иштирок этди.
Тадбирда оилапарварлик, оиланинг жамият тараққиётидаги ўрни, уни асраш ҳамда мустаҳкамлаш хусусида талабаларга тавсиялар берилди.
Учрашув давомида талабалар томонидан ижро этилган мавзуга доир саҳна кўринишлари йиғилганларни фикр-мулоҳаза юритишга чорлади.
Имом Термизий ЎМИТм матбуот хизмати
Izohlar