22.05.2024

Йил ўқитувчиси

“Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови бош соврини – Ҳаж йўлланмаси

Танловда 1-ўринни эгаллаган иштирокчи 1-даражали диплом ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ҳаж” сафарига йўланма ва смарт телевизор, 2-ўринни эгаллаган иштирокчи 2-даражали диплом, “Умра” сафарига йўланма ва смарт телевизор,  3-ўринни эгаллаган иштирокчи 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич билан тақдирланади.

Қолган 10 нафар иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиғи ҳамда смарт телевизор топширилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб бир ўқув йили давомида 2 ва 3 ўринни эгаллаган иштирокчиларга ойлик маошининг 40 фоизи миқдорида, ўрин эгалламаган иштирокчиларга ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида ишлаб турган таълим муассасаси ҳисобидан устама ҳақ қўшиб берилади.

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar