09.08.2022

ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ТУРКИЯДАГИ ИЛМИЙ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

  Хабар қилганимиздек, Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Ҳошимжон Низомиддинов шу кунларда Туркиянинг Ислом тафаккури институтида илмий тадқиқот ва малака ошириш ишлари олиб бормоқда.

   Ҳадис ва тасаввуф буйича профессор Аҳмад Йилдирим институтда тадқиқот олиб бораётган  илмий ходимлар ва соҳа мутахассисларига "Ислом илмларида ҳадис ва тасаввуфнинг ўрни" мавзусида маъруза қилди.

  Профессор ўз нутқида Мовароуннаҳрнинг буюк мутафаккирлари илмий меросида тасаввуф илмининг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади.   Шунингдек, Ҳаким Термизий, Мустамлий Бухорий, Калободий сингари алломалар илмий меросининг руҳий тарбия борасидаги бугунги кундаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берди...

  Йўл харитасида белгиланган дарслар давомида илмий ходимлар Ислом тафаккури институтининг бой кутубхонасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб боришмоқда.

  Тадқиқот давомида институт ректори, профессор, Меҳмет Гўрмезнинг ҳадис ва усул илмига бағишланган китобларидан тадқиқотчиларга совға қилинди.

Жараёндан фотолавҳалар:

"Имом Термизий" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати


 

Izoh qoldirish

Izohlar