ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
🤲 Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси жамоаси кўп йиллар диний соҳада хизмат қилган Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбердиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламо Шоди домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
🤲 Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси жамоаси номидан марҳум уламонинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси
Izohlar