02.10.2024

“РАСУЛУЛЛОҲНИ СОҒИНГАНДА...” МАВЗУСИДАГИ СИЙРАТ МУСОБАҚАСИ

Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Мавлид ойида Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

Бугун “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Рабиъул аввал – Мавлид ойи муносабати билан “Расулуллоҳни соғинганда...” мавзусида талабалар ўртасида сийрат мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Тадбирда таълим муассасаси 4-босқич талабаси Абдулаҳатов Илёсбек бошловчилик қилди. 

Мусобақада  3-босқич “А” ва “Б” гуруҳ талабалари 4 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

1-шарт. Савол-жавоб шарти. Ушбу шартда Устоз Абдулазим Зиёвуддин домланинг “Росулуллоҳ ва аҳли байт” номли китобларидан тезкор савол-жавоб (10 та).

2-шарт. Ислом тарихига оид бирор воқеани ёритиб бериш (регламентга биноан 6 минут).

3-шарт. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шамоиллари борасида айтишув (шериги айтганни айтиш ёки 10 секунд тўхтаб қолиш билан бахс якунланади).

4-Шарт. “Унутилаётган суннатлар” сарловҳаси остида видеоролик, саҳна кўриниши тайёрлаш. 

Мусобақа бошланишида таълим муассасаси директори К.Исламов талабаларни табриклаб, мавлид ойи фазилати тўғрисида қатнашчиларга маълумотлар берди. Ҳар бир иштирокчи талаба билет орқали тушган саволларга етарлича жавоблар бериб ўтишди. 

Мусобақа якунида ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига биноан ҳар икки гуруҳ ҳам тўплаган баллари тенг деб топилди. 

Тадбир сўнгида таълим муассаса томонидан иштирокчиларга диплом ва  эсдалик совғалари берилди.

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar