04.10.2024

Таълим муассасанинг 2 нафар талабаси Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабалари Жалилов Ёқуб ва Бултурбоев Ойбек Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб чиқди. 

Шу муносабат билан бугун таълим муассасанинг мажлислар залида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасанинг директори К.Исламов, “Ҳаким термизий” жомеъ масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ домла Саидов ҳамда муассасанинг ўқитувчи-ходимлари ва талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида таълим муассасаси директори К.Исламов ушбу ютуқ билан талабалар ҳамда уларнинг устозларига ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

Ҳабибуллоҳ домла Сидов талабалар, уларнинг ота-онасига, устозларига раҳмат айтиб, келгусида бу каби ютуқлар давомли бўлишлигини такидлаб ўтди. Талабалар ҳаққига дуо қилиниб, аллоҳдан юртимизга ҳайр-барака ва офият сўрадилар. 

Тадбир сўнгида қориларга таълим муассаса томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.

 

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar