ЭКСТРИМИЗМ - ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИД
Бугунги кунда юртимизда диний бағрикенглик ва осойишталикни таъминлаш конституциямизда қатъий белгилаб қўйилган бўлиб, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида диний эътиқод эркинлиги соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Экстримизм - жамият хавфсизлигига таҳдид" мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда таълим муассасаси директори К.Исламов, Вилоят ИИБ терроризм бошқармаси катта мутахассиси И.Суюнов, ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев ҳамда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Таълим муассасаси директори К.Исламов - Ҳозирги замонавий ҳаётда қуролли таҳдидлардан кўра маънавий таҳдид энг нозик масалалардан бирига айланиб қолаётганини тадбир иштирокчиларига айтиб ўтди.
Шундан сўнг Вилоят ИИБ терроризм бошқармаси катта мутахассиси И.Суюнов “Ҳозирги глобаллашув замонда экстремизм ва терроризм бутунжаҳон миқёсида хавфли кучга айланмоқда. Афсуслар бўлсинки, ҳатто ўз ичимиздан бу йўлга кириб, ватанига, оиласига хиёнат қилган минглаб ёшлар сони ортиб бормоқда. Мафкуравий бўшлиқ ва энг зарарли бўлган лоқайдлик ва бепарволикдир. Бепарво одам эсадушманданда хавфлироқ эканлигини” - таъкидлаб ўтди.
Ҳозирги очиқ ахборот тизими даврида, аввало, ёшларда ҳар қандай ахборотга нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, четдан келаётган турли хил ахборотларни қабул қилишда анализ-синтез қила олиш қобилиятини шакллантириш лозим. Чунки ҳозирда қуролли ҳужумлардан кўра маънавий ҳужумлар ҳавфли тус олиб бормоқда, бунда эса ахборот уларга жуда қўл келувчи воситага айланди.
Давра суҳбати давомида иштирокчиларга “Экстримизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” мавзусидаги видеоролик номойиш этилди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассиси томонидан керакли жавобларни олди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar