ҲАДИС БИЛИМДОНИ КЎРИК ТАНЛОВИ
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш” қарори ижроси юзасидан бугун Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони” танлови ўтказилди.
Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Танловда таълим муассасаси директори К.Исламов, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, ҳадис фани ўқитувчиси И.Бобоқулов ҳамда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.
Тадбир Сурхондарё вилояти “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда амалга оширилди.
Танлов икки босқичда ўтказилди.
1-босқич: “Сунани Термизий” китобидан 300 (уч юз) та ҳадис ёдлаб мусобақадан олдин ҳакамлар ҳайъатига тўлиқ ҳолда (ровий саҳобий) билан айтиб бериш;
2-босқичда талабалар жамоа бўлиб, 3 та шарт бўйича беллашдилар:
1-шарт: Иштирокчи ҳакамлар томонидан тайёрланган билетлардан бирини танлаб, унда берилган ҳадисларни ёддан давом эттириш (10 та ҳадис).
2-шарт: Иштирокчи ўзи ёки жамоаси томонидан тайёрланган илмий мақола, шеър ёки видеосини ўқиб ёки кўрсатиб бериш.
3-шарт: Имом Термизийнинг “Сунани Темизий” ва “Шамоили Муҳаммадий” асарларидан тузилган тезкор савол-жавобларга иштирок этиш (10 та савол).
1-босқич бўйича қуйидаги натижалар эълон қилинди:
1-ўрин: 3-Б гуруҳ талабаси Ибрагимов Убайдуллоҳ
2-ўрин: 3-А гуруҳ талабаси Бултурбоев Ойбек
3-ўрин: 3-Б гуруҳ талабаси Пирназаров Раҳматуллоҳ
Ушбу босқичда ғолиб бўлган талабалар “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан пул мукофотлари ҳамда таълим муассаса томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
2-босқичда қуйидаги натижалар қайд этилди:
3-А гуруҳ талабалари 1-ўрин;
3-Б гуруҳ талабалари 2-ўрин;
2-курс талабалари 1-ўрин;
Ғолиб бўлган жамоалар таълим муассаса томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar